АҚШ мезбонлик қилаётган футбол бўйича Америка Кубоги–2016 турнирининг сўнгги чорак финал йўлланмасини қўлга киритган жамоа номи маълум бўлди. «D» гуруҳи 3-турида Чили терма жамоаси Панама футболчиларини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, сўнгги плей-офф йўлланмасига эга бўлди.
Чили термаси сафида Эдуардо Варгас ҳамда Алексис Санчеснинг дублларига панамаликлардан Мигель Камарго ва Абдиэль Арройо биттадан гол билан жавоб қайтарди.
Шундай қилиб, Чили термаси гуруҳ босқичида 6 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўрин билан 1/4 финалга чиқди ва у ерда Мексика футболчиларига қарши баҳс юритади.Мазкур гуруҳнинг иккинчи ўйинида чорак финал йўлланмасини муддатидан аввал қўлга киритган Аргентина термаси Боливия футболчилари билан куч синашди. Херардо Мартино жамоаси қийинчиликсиз 3:0 ҳисобида зафар қучиб, 100 фоизлик натижа билан чорак финалга чиқди. Плей-офф босқичида аргентиналик футболчилар Венесуэла термасига қарши кураш олиб боради.
Америка Кубоги–201615 июнь, чоршанба«D» гуруҳи, 3-тур
Изоҳ (0)