УЕФА ташкилоти россиялик мухлисларнинг Марсель шаҳрида келтириб чиқарган тартибсизликлари учун Россия футбол иттифоқини 150 минг еврога жаримага тортди ва мамлакат терма жамоасини Евро–2016 турниридан шартли равишда дисквалификация қилди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайтига таяниб, «Чемпионат» хабар бермоқда.
11 июнь куни Марсель шаҳридаги «Велодром» стадионида бўлиб ўтган Россия ва Англия (1:1) терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг икки жамоа мухлислари ўртасида тўқнашув юзага келди.
Шундан сўнг, УЕФА Россия футбол иттифоқига терма жамоа мухлисларининг оммавий тартибсизлик келтириб чиқаргани, ирқчилик руҳидаги ҳақоратлар ва пиротехника воситаларини ишлатганликда айблов қўйиб, ташкилотга нисбатан интизомий иш очди.Россиялик футбол ишқибозлари иштирокидаги тартибсизликлар яна такрорланса, бу давлат терма жамоаси Европа чемпионатидан бутунлай четлаштирилади.
Изоҳ (0)