40 нафарга яқин қуролланган Франция полицияси ходимлари Бутун Россия мухлислар уюшмаси аъзолари жойлашган меҳмонхонада рейд ўтказди. Бу ҳақда уюшма раҳбари Александр Шпригин 13 июнь, душанба куни Twitter’даги саҳифасида маълум қилди, деб хабар бермоқда Forbes.
«Бутун Россия мухлислар уюшмаси аъзолари жойлашган меҳмонхонага 40 нафар қуролланган полиция ходими кундузи келиб, хоналарга бостириб кирди, ҳужжатлардан нусхалар кўчириб, ҳаммани суратга олди», – деди Шпригин.
Россиялик мухлислар жойлашган меҳмонхонага рейд уюштирилиши Евро–2016 турниридаги футбол ишқибозларининг тартибсизлиги билан боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, 12 июнга ўтар кечаси Марсель шаҳрида бўлиб ўтган Россия ва Англия (1:1) терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг икки жамоа мухлислари ўртасида тўқнашув юзага келди. Натижада бир неча киши жабрланди.Шундан сўнг, россиялик ва англиялик футбол ишқибозлари иштирокидаги тартибсизликлар яна такрорланса, УЕФА бу икки давлат терма жамоалари Европа чемпионатидан четлаштирилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Изоҳ (0)