Хитойда бош кўчириб ўтказишга номзодлар пайдо бўла бошлади. Бу ҳақда, Miami Herald нашрига асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Айтилишича, биринчи номзод 62 ёшли газ компанияси ходими Ван Хуанмин бўлди — у олти йил муқаддам бутунлай фалаж бўлиб қолган эди. Ўшанда дўсти билан ҳазиллашиб муштлашган пайтида жиддий жароҳат олган эркак шу билан тўшакка михланиб қолди.
Ҳозир у янги танага эга бўлишни истамоқда. Нашрнинг билдиришича, операция Харбинда, таниқли жарроҳ-трансплантолог Рен Сяопин томонидан амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, италиялик жарроҳ Сержио Канаверо 2017 йилда танани кўчириб ўтказиш бўйича операцияни ўтказишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)