Супер оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Леннокс Льюис бокс қироли Муҳаммад Али ҳақида фикр билдириб ўтди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Леннокс Льюис ҳамда актёр Уилл Смит бокс афсонасининг тобутини унинг кўплаб яқинлари қаторида кўтариши маълум бўлган эди.
Льюис Алининг рафиқаси қўнғироқ қилиб, марҳумнинг тобутини кўтаришни илтимос қилганида, лол қолганини тан олди.
«Менга Лонни Уильямс қўнғироқ қилди. Али унинг тобутини кўтарадиганлардан бири бўлишимни хоҳлаганини айтди. Буни эшитганимда ҳайрон қолдим — мен учун бу улкан шараф», — деди боксчи.
«Агар йўл ўртасида биров билан муштлашишга тўғри келса, Алидай бўлишни — рақиб атрофида тез ҳаракатланиб, бошни ҳаракатлантириб, ‘келақол, ландавур!’ дейишни истардим. Али бундай вазиятда шу ишни қилган бўларди», — қўшимча қилди у.
Изоҳ (0)