Суриянинг Алеппо шаҳрида жангариларнинг ўт очиши оқибатида 54 нафар тинч аҳоли вакили қурбон бўлди, яна 93 киши яраланди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълумотига таяниб, «РБК» хабар беради.
Бошқарманинг таъкидлашича, ҳукумат кучлари марралари билан бир қаторда турар-жой даҳалари ҳам ўққа тутилган.
Қуролланган террорчилик тузилмалари Алепподаги Шайх-Мақсуд даҳаси ҳамда Хандрат ва Хальса аҳоли пунктлари ҳудудида Сурия қуролли кучларининг мудофаа марраларини бузиб ўтишга уринишларини давом эттирган.
Алеппонинг шимоли-ғарбида жангарилар ўз маррасини мустаҳкамлаб, ҳукумат кучлари бўлинмаларини ўққа тутганлиги, шунингдек, ушбу ҳудудда террорчилар зирҳли техникаси тўпланганлиги таъкидланмоқда.
«Жабҳат ан-Нусра» террорчилик гуруҳи жангарилари сутка давомида Идлиб, Латакия, Хомс, Дамашқ ва Хамада Сурия қуролли кучлари марралари ва фуқаролик объектларини ўққа тутди.
Изоҳ (0)