Бразилиялик афсонавий футболчи Пеленинг мукофотлари, шунингдек, фаолияти билан боғлиқ шахсий буюмлари — тўплари, спорт либослари ва бутсалари Лондонда ким ошди савдосига қўйилди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Ким ошди савдосига Пеленинг 60 йиллик ҳаётини акс эттирувчи нарсалар қўйилди — булар орасида илк мукофотидан тортиб, охирги йилларнинг қимматбаҳо совғаларигача бор. Лотларнинг умумий қиймати 7 миллион долларни ташкил этади.
Савдода мукофотлар, турли йилларда тортиқ этилган соатлар, шаҳарларнинг рамзий калитлари ва спорт либосларидан ташқари, Пеле тасвирланган расмлар ҳам бор.
Пеле кейинчалик фарзандлари ўртасида мунозаралар келиб чиқмаслиги учун барча шахсий буюмларини сотиб юборишга қарор қилди. Харидлардан тушган пуллар онкологик хасталикларга чалинган болаларга ёрдам тариқасида юборилади.
Изоҳ (0)