Таиланд жанубида туристларни ташиётган икки тезюрар қайиқнинг тўқнашиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, 26 киши жароҳат олди. Бу ҳақда, Bangkok Post нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Воқеа туристлар орасида машҳур Пхи-Пхи архипелаги яқинида, очиқ денгизда рўй берди. Йўловчиларнинг кўпчилик қисми Жанубий Корея ва ХХР фуқаролари эканлиги айтилмоқда.
Жабрланганларнинг етти нафари оғир аҳволда.
Изоҳ (0)