Корея Республикаси миллий полиция агентлиги КХДР махсус хизматларини шу йилнинг январь ва март ойларида бир қанча кенг миқёсли киберҳужумларни уюштирганликда айблади. Буни Жанубий Корея ҳуқуқ-тартибот идоралари ўтказган тергов натижалари кўрсатмоқда, деб маълум қилади «ТАСС».
Жумладан, Жанубий Кореянинг кўплаб компьютерларига вирусли хабарлар йўллангани айтилмоқда. Бундан ташқари, январь ойида монтажланган видеоролик тарқатилган бўлиб, унда Жанубий Корея президенти гўёки КХДР ядровий дастурини қўллаб-қувватлагани акс этган.
Полициядаги маълумотларга қараганда, барча киберҳужумлар шундай уюштирилганки, уларнинг ижрочилари техник жиҳатдан Жанубий Кореяда тургандай кўрсатилган.
«Афтидан, бу хатти-ҳаракатлар Шимолнинг ташвиқот кампанияси доирасида амалга оширилган», — хулоса қилган полиция мутахассислари.
Изоҳ (0)