2017 йил декабрида инсон бошини кўчириш бўйича дунёда биринчи операцияни ўтказишни режалаштираётган италиялик жарроҳ Сержио Канаверо амалиёт Германияда бўлиб ўтишини айтди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Канаверо россиялик дастурчи Валерий Спиридоновнинг бошини кўчириш операциясини ўтказади. Ҳозирча жарроҳлик амалиёти ўтадиган клиника аниқ белгиланмади.
Илгарироқ Канаверо маймуннинг бошини кўчирганини айтган эди. Аммо у сўзларини илмий журналлардаги мақолалари билан тасдиқламади.
Изоҳ (0)