Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду, франциялик собиқ футболчи ва айни дамда «Реал» устози Зинедин Зидан ҳамда Италия термаси посбони Жанлуижи Буффон мухлислар талқини бўйича Европа чемпионатларининг барча даврлардаги рамзий терма жамоасидан жой олди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайтига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Сўровномада қатнашган футбол мухлислари 1960 йилдан буён тўрт йилда бир марта ўтказиладиган Европа чемпионатида иштирок этган ва ёрқин ўйинлари билан ажралиб турган 50 нафар номзод орасидан энг яхшиларини танлади.
Қуйида Европа чемпионатларининг барча даврлардаги рамзий терма жамоасидан ўрин олган футболчилар билан танишинг.
Дарвозабон: Жанлуижи Буффон (Италия).
Ҳимоячилар: Франц Беккенбауэр, Филипп Лам (иккаласи Германия), Карлес Пуйоль (Испания), Паоло Мальдини (Италия).
Ярим ҳимоячилар: Зинедин Зидан (Франция), Андреа Пирло (Италия), Андрес Иньеста (Испания);
Ҳужумчилар: Криштиану Роналду (Португалия), Марко ван Бастен (Голландия), Тьерри Анри (Франция).
Изоҳ (0)