Россияда ўтадиган 2018 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати ўйинларининг энг қимматбаҳо чипталари сотувга чиқарилди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Чипталарнинг бир қисми пакет ўлароқ, Москва ва Санкт-Петербургдаги 19 та учрашувдаги энг яхши ўринларни ўз ичига олган ҳолда сотилмоқда. Энг қимматбаҳо пакет нархи 2,8 миллион долларни ташкил этди. 1,4 миллион, 1,8 миллион, 1,9 миллион ва 2,1 миллион доллар турадиган пакетлар сотиб бўлинди.
VIP-чипталарнинг энг арзонлари 850 долларга сотилмоқда. Улар, битта учрашувга ташрифдан ташқари, меҳмонхона хизмати, овқатланиш, эсдалик совғаси, телетрансляция ва парковкани ўз ичига олади.
Изоҳ (0)