Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бразилия спорт вазири Леонардо Пиччиани Рио-де-Жанейродаги ёзги Олимпиада ўйинлари давомида Зика вирусини юқтириб бўлмайди деб ҳисоблайди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Фото: «24.kz»

Фото: «24.kz»

«Вирус ҳозирга қадар тўлиқ енгиб бўлинмади, бироқ бу Ўйинларни бекор қилиш учун сабаб эмас. Биз барча чораларни кўрмоқдамиз ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан доимий алоқадамиз. Охирги вақтда Риода 43 та синов мусобақасини ўтказдик. Уларда етти минг спортчи иштирок этди ва ҳеч бири вирусни юқтириб олмади», — деди Пиччиани.

«Умуман олганда беморларнинг сони камайган. Апрелда уларнинг сони 4 300 кишини ташкил этган бўлса, май ойида бу кўрсаткич 700 нафардан иборат бўлди. Июнь ойида бу рақам янада камаяди, августда эса нолгача тушади», — деб маълум қилди вазир.

Рио-де-Жанейрода Олимпиада ўйинлари 2016 йилнинг 5—21 август кунлари бўлиб ўтади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги
Маҳаллий
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди
Маҳаллий
«Меҳнати кўп бўлса-да, маоши кам, олган пули ҳалол бўлсин». Жамоатчилик электр монтёрларни олқишламоқда