Боливия президенти Эво Моралес тиззасидаги шикастланиш туфайли яқин соатларда операцияни бошдан ўтказади. Бу ҳақда 6 июнь, душанба куни президент ҳузуридаги вазирлик маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Шифокорларнинг тавсиясига асосан президент Эво Моралес яқин соатларда шифохонага ётқизилади ва операция қилинади», — дейилади баёнотда. Бошқарманинг маълум қилишича, 4 июнь, шанба кунги футбол ўйини давомида давлат раҳбари чап оёғи боғлами узилган.
Маълум қилинишича, дастлаб енгил шикаст қайд этилган. Бироқ магнит-резонанс томография қилингандан кейин тиббий комиссия чақирилган. Мутахассислар тиззанинг икссимон боғлами узилганлигини қайд этган.
2011 йилда Моралес тиззасида худди шундай жароҳат туфайли операцияни бошдан ўтказган эди.
Изоҳ (0)