Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) бир неча кун муқаддам оламдан ўтган афсонавий боксчи Муҳаммад Али шарафига дунёнинг турли чеккаларида ёдгорликлар ўрнатади. Бу ҳақда, ташкилот президенти Маурисио Сулаймонга асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«WBC 2016 йилни буюк бокс қироли Муҳаммад Алининг мотам йили деб атади. Бутун дунё бўйлаб унинг хотирасига бир нечта ёдгорлик ўрнатилади», — деди у.
Муҳаммад Алининг дафн маросими 10 июнь куни унинг она шаҳри — Луисвиллда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)