Ўзбекистонлик теннисчи Темур Исмоилов Наманган шаҳрида давом этаётган, мукофот жамғармаси 25 минг доллардан иборат Namangan International халқаро теннис турнирининг ярим финалида ўз иштирокини якунлади.
Халқаро теннис федерацияси расмий сайтида маълум қилинишича, турнирда 2-рақам остида сараланган 21 ёшли Ўзбекистон вакили ярим финалда россиялик Маркос Каловелонисга қарши кортга чиқиб, 6:3, 5:7, 6:7 ҳисобида имкониятни бой берди.
Эслатиб ўтамиз, ярим финалга қадар Исмоилов ҳамюрти Павел Цойни 6:1, 6:4, қозоғистонлик Денис Евсеевни 1:6, 7:5, 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.
Изоҳ (0)