Жиззах вилоятида 1 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддасини сотаётган аёл қўлга олинди
Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида ички ишлар органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Арнасой туманида яшовчи, 46 ёшли аёл 1 килограмм 105 грамм марихуана гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
У холислар иштирокида текширилганида чўнтагидан 105 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар