Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида ички ишлар органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Арнасой туманида яшовчи, 46 ёшли аёл 1 килограмм 105 грамм марихуана гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
У холислар иштирокида текширилганида чўнтагидан 105 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)