Хитойнинг Хунань провинциясидаги мактаблардан бирининг ётоқхонасида сув минорасининг қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. «Синьхуа» агентлигининг маълум қилишича, фожиа Синьнин уездида 31 май, сешанба куни юз берган, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Ўқувчилардан бири минора босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлди, яна беш нафари жабрланди. Кейинроқ жабрланганлардан бири шифохонада ҳалок бўлди. Ҳалок бўлган ва жабрланган болаларнинг ёши маълум қилинмаган.
Фожиа юзасидан вазиятни суриштириш давомида мактаб директори ва унинг ўринбосари қўлга олинди.
Изоҳ (0)