Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Саудия Арабистони ҳукумати мамлакат ҳудудида жойлашган тўртта масжидга мусулмон бўлмаган кишиларнинг киришига рухсат берди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилмоқда.

Фото: Al Massara

Фото: Al Massara

Айтилишича, шу тариқа бошқа дин вакилларига исломни яхшироқ ўрганиш имконияти яратиб берилмоқда. Бунда масжидларга ташриф буюраётган ўзга дин вакиллари исломий одатларни ҳурмат қилиши талаб этилади.

Масжидларнинг бари Макка ва Мадина дарвозаси деб аталадиган Жидда шаҳрида жойлашган. Улар орасида машҳур туристик объект ҳисобланмиш ар-Раҳма масжиди ҳам бор. Шунингдек, рўйхатга шаҳарда жойлашган ат-Тақво ҳамда қирол Фаҳд ва қирол Сауд масжидлари киритилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
Ғуломжон Ёқубовнинг созандасига турмушга чиққан, 32 ёшида “халқ артисти”га айланган Гулсанам Мамазоитова 42 ёшда
Саломатлик
Шамоллаш, милк касалликлари, стресс: давоси сабзавот ва мевалар бўлган яна 6 касаллик 
Маҳаллий
Қашқадарёдаги мавжуд ер майдонларининг 2,5 млн гектари Узкад тизимига киритилгани маълум бўлди