Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг тан олишича, Сурияда АҚШ ва Россия ҳарбийлари ўртасида ҳали-ҳануз ҳамкорлик йўлга қўйилмади. Бу ҳақда у «Ведомости» мухбирининг Россия ва АҚШ ҳарбийларининг ҳаракатларни икки томонлама мувофиқлаштириш юзасидан норасмий келишуви бор-йўқлиги ҳақидаги саволига берган жавобида айтиб ўтди.
«Биз илгаригидек афсус билан таъкидлаб ўтишимиз мумкинки, ҳамкорлик ҳалигача йўлга қўйилмади. Лекин бир нарсани эслатиб ўтмоқчиман, бу ҳақда президент Путин ҳам гапириб ўтган эди. Суткасига икки марта ахборот алмашинуви амалга оширилади. Бу ҳолат бор», — таъкидлади Песков.
«Яна бир нарсани эслатиб қўяй. Россия Ироқда ҳеч қандай ҳаракатлар олиб бормаяпти, фақат Сурияда», — қўшимча қилди у.
Изоҳ (0)