АҚШ собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг сайловолди штаби унинг Оқ уй учун ягона демократ рақобатчиси, Вермонт штати сенатори Берни Сандерснинг вакиллари билан яқин мулоқот қилмоқда. Бу ҳақда Клинтон 31 май, сешанба куни CNN телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Улар Демократик партияни жипслаштириш ва республикачи Дональд Трампни ноябрь ойидаги президентлик лавозими учун сайловларда мағлубиятга учратиш учун кучларни бирлаштириш масаласини муҳокама қилмоқда.
Жорий йилнинг июль ойида Филадельфиядаги умуммиллий съездда партиянинг сайловларда иштирок этадиган расмий номзоди номи маълум қилингандан сўнг, янги тарафдорларни тўплаш ва партия сафларини жипслаштириш демократларнинг асосий вазифасига айланади.
Клинтон Дональд Трамп президентлик лавозимини эгалламаслиги учун Сандерс билан қўлидан келган барча ишни қилишини таъкидлади.
Изоҳ (0)