Уэльс футбол уюшмаси Россиянинг Европа чемпионатида иштирок этадиган таркибини чоп этишда хатоликка йўл қўйди. Ташкилот сайтидаги рўйхатга Москванинг ЦСКА жамоаси ярим ҳимоячиси Алан Дзагоев киритиб юборилди, деб хабар беради «ТАСС».
Дзагоев Россия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилган, аммо ички чемпионатнинг охирги турида жароҳат олгани боис рўйхатдан чиқариб юборилган, унинг ўрнини «Краснодар» ярим ҳимоячиси Дмитрий Торбинский эгаллаган эди.
Бундан ташқари, Уэльснинг бош футбол ташкилоти расмий сайтида Москванинг «Динамо» жамоаси ярим ҳимоячиси Игорь Денисов Санкт-Петербургнинг «Зенит» клуби ўйинчиси сифатида кўрсатилган, ваҳоланки Денисов ушбу жамоани 2013 йилда тарк этган эди.
Уэльс терма жамоаси Францияда 10 июнь ва 10 июль орасида ўтадиган Европа чемпионатида Россияга қарши бир гуруҳда тўп суради.
Изоҳ (0)