Zurich Insurance суғурта гуруҳининг (Швейцария) собиқ бош директори Мартин Зенн ўз жонига қасд қилди. Охирги йилларда компаниянинг иккинчи топ-менежери жонига қасд қилмоқда, деб хабар беради «РБК».
У 27 май, жума куни 59 ёшида оламдан ўтди.
Зенн 2006 йилда Zurich Insurance’га Credit Suisse компаниясидан инвестициялар бўйича директори сифатида ўтган эди. 2010 йилда у суғурта гуруҳининг бош директорига айланди.
Мартин Зенн ўтган йилнинг декабрь ойида ишдан бўшади. Ўшанда компания мураккаб кунларни бошдан кечираётган эди — гуруҳ Британиянинг RSA Insurance суғурта бизнесини харид қилишни уддалай олмади, февраль ойида эса 2014 йилнинг тўртинчи чорагидаги зарарни қоплаш мақсадида ходимларининг 15 фоизи қисқартирилишини эълон қилди.
Зеннинг ўрнини Италиянинг энг йирик суғурта компанияси — Assicurazioni Generali собиқ бош директори Марио Греко эгаллади.
Изоҳ (0)