Тошкент шаҳар ҳокимлигида айни вақтда шаҳарнинг қатор кўчаларида олиб борилаётган реконструкция ва таъмирлаш ишларига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.
Хабар беришларича, трамвай йўлларининг демонтаж қилиниши муносабати билан, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан:
- Сарикўл, Меҳржон, 8 март, Сайхун кўчаларининг Фарғона йўли кўчасигача, Ҳайдар Алиев, Фитрат,
- Темирйўлчилар кўчаларининг Шимолий вокзалгача;
- Тараққиёт кўчасидан бошлаб Кичик ҳалқа йўли бўйлаб Шимолий вокзалгача, Қушбеги кўчасидан то Шота Руставели кўчасигача;
- Муқимий кўчасининг Чилонзор-Оқтепа майдонидан Шота Руставели кўчасигача;
- Уйғур кўчасининг Самарқанд дарвоза кўчаси билан чорраҳасидан ва Бешқайрағоч кўчасидан Тошкент автомобиль ҳалқа йўлигача бўлган қисмида;
- Саккокий, Алмоний, Тўқимачи кўчаларида;
- Белтепа, Камарнисо кўчаларида;
- Ўрозбоев, Қорақамиш кўчаларининг «Малика» айланмасигача бўлган қисмидаги йўл қопламалари тикланади.
Изоҳ (0)