Бугун, 29 майнинг эрта соатларида Киев вилояти, Броварский тумани, Литочки қишлоғидаги хусусий икки қаватли уйда ёнғин келиб чиқди. Кекса инсонлар яшаши учун вақтинчалик бошпанага айлантирилган уйда истиқомат қилувчи 35 кишидан 17 нафари фожиа қурбонига айланди. Яна икки киши оғир аҳволда шифохонага олиб кетилди. «Сегодня.ua» воқеа тафсилотларини баён этади.
Қутқарувчилар айтиб ўтган тахминга биноан, фожиага телевизор портлаши сабаб бўлгани эҳтимоли юқори. Аммо бу қараш ҳозирча тасдиғини топмади.
Украина президенти Пётр Порошенко фожиа муносабати билан ўз ҳамдардлигини билдирди. Шунингдек, у жабрланганларга барча зарурий ёрдам кўрсатилишини топширди.
Ўз навбатида, Киев вилоят маъмурияти раҳбари Максим Мельничук Литочкидаги қариялар уйи ҳақида маъмуриятга ҳам, тегишли хизматларга ҳам хабар қилинмаганини айтиб ўтди.
«Мазкур объект норасмийдир. Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизмати ва миллий полиция унинг мавжудлигини билмас эди. Туман маъмурияти, Киев вилоят маъмурияти ҳам шу жумладан», — деди у.
Изоҳ (0)