Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

ЖАРнинг рамзига айланиб қолган сиёсатчи, апартеидга қарши кураш қаҳрамони Нельсон Манделанинг (1918–2013) вафотидан икки ярим йил ўтиб, унинг васийлари 40 нафар меросхўр шахсларга ва ташкилотларга 22 миллион ранд (1,4 миллион доллар) миқдорида мерос пулларини тўлади. Сиёсатчининг бутун мол-мулки 46 миллион рандга (3 миллион доллар) баҳоланган эди, деб хабар беради «ТАСС».

Фото: EPA

Фото: EPA

«Биз вазифамизни тўкис бажардик, унинг сўраганини амалга оширдик», — деди ЖАР олий судьяси ўринбосари Дикганг Мосенеке.

У мерос атрофида баҳслар келиб чиқмаганини алоҳида қайд қилиб ўтди.

«Оилада ихтилоф келиб чиқмади, у бирдам бўлиб бизга ёрдам берди», — таъкидлади васий.

Қариндошлардан ташқари, меросхўрлар сифатида Манделанинг шахсий ҳайдовчиси Майкл Мапоня, ёрдамчиси Зелда ле Гранж ва икки ходими, шунингдек, у ўқиган мактаб ва университетлар ҳам кўрсатилган эди.

Ходимларга 50 минг ранддан (3,5 минг доллар) берилди. Мандела туғилиб ўсган ва дафн этилган Куну қишлоғидаги ўрта мактабга, Форт-Хэйр ва Йоханнесбург университетларига 100 минг ранддан (7 минг доллар) пул ажратилди.

Шу билан бирга, меросхўрлар рўйхатига Манделанинг иккинчи рафиқаси ва сиёсий курашдаги ҳамкорларидан бири Винни Мадикизела-Мандела киритилмади. Бундан норози бўлган аёл Манделанинг учинчи рафиқаси Граса Машелдан Кунудаги уйни тортиб олиш мақсадида уни судга берди. Бир неча инстанцияларда бирор натижага эриша олмаган Мадикизела-Мандела Олий апелляция судига мурожаат қилди. Васийлар суд эшитувлари якунлангунига қадар Кунудаги уй меросийлиги масаласини тўхтатиб туришга қарор қилди.

Ўз навбатида, Манделанинг Виннидан бўлган қизлари Зенани ва Зинзининг ҳар бирига 3 миллион ранддан (200 минг доллар), уларнинг етти нафар фарзанди ва набираси Зозукуга эса 100 минг ранддан (7 минг доллар) берилди.

Граса Машел биринчи турмуш ўртоғи, Мозамбик президенти Самора Машел авиаҳалокат қурбони бўлганидан сўнг Манделага турмушга чиққанди. У Манделадан қолган бойликнинг ярмини олиши лозим эди, аммо марҳум сиёсатчининг кўп сонли болалари ва набиралари фойдасига меросдан воз кечди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?