Туркия парламенти 29 май, якшанба куни бош вазир Биноли Йилдирим томонидан шакллантирилган янги ҳукуматга ишонч билдирди. 550 депутатдан 315 нафари буни ёқлаб овоз берди, деб маълум қилди «Ведомости».
24 май, сешанба куни мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон янги ҳукумат таркибини тасдиқлагач, Йилдирим парламент йиғилишида унинг дастурини тақдим этди. Дастурдаги асосий йўналиш сифатида Туркия Республикаси ташкил топган 1923 йилдан бери амалда бўлган бошқарувнинг парламент шаклидан президентлик шаклига ўтиш белгиланган.
Изоҳ (0)