Финляндия Хельсинкида янги АҚШ президентининг Владимир Путин билан учрашувини ўтказиш ғоясини илгари сурмоқда. Бу ҳақда мамлакат президенти Саули Ниинистё маълум қилди, деб хабар беради «Интерфакс».
Давлат раҳбари Россия ва АҚШга ташрифлари чоғида шундай ташаббус билан чиққан. Унинг айтишича, бундай учрашув Финляндиянинг 2017 йилдан бошланадиган Арктика кенгашига икки йиллик раислиги доирасида бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Унда Арктикани муҳофаза қилиш ва ҳарбий ҳаракатлардан холи ҳудудга айлантириш масалалари кўриб чиқилиши мумкин.
Маълумот учун, 1991 йили Хельсинки ташаббуси билан тузилган Арктика кенгашига Дания, Канада, Финляндия, Исландия, Норвегия, Россия, Швеция ва АҚШ киради.
Изоҳ (0)