Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мавсум интихосига сабабчи — Европа Чемпионлар Лигасининг финал учрашуви ўз якунига етди ва у еврофутбол мавсумини ёпиб берди. Евро—2016 га қадар Европада бошқа расмий беллашувлар йўқ.

УЕФА расмий сайти

УЕФА расмий сайти

Мадрид

Милан шаҳридаги финалдан кейин Милан клублари Чемпионлар Лигасида ғолибликни қўлга киритиш борасида Мадрид шаҳри жамоаларидан ортда қолишни бошлади. Милан шарафини ҳимоя қилувчи «Интер» ва «Милан» клублари финалга қадар 16 марта етиб келган бўлиб, шуларнинг 10 тасида бош совринга эга чиққанди. Мадрид шаҳри жамоалари эса 15 бор финалда иштирок этиб, шуларнинг 11 тасида муваффақият қозонган.

Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан клублар шаҳриМадрид 11 («Реал»11)Милан 10 («Милан» 7, «Интер» 3)Мюнхен 5 («Бавария» 5)Барселона 5 («Барселона» 5)Ливерпуль 5 («Ливерпуль» 5)

Зидан

«Реал» клуби устози ўзининг дебют мавсумида Чемпионлар Лигаси ғолиблигини қўлга киритган саккизинчи мураббийга айланди. Ундан аввалроқ бундай мушкулотни Хосе Вилялонга («Реал», 1956), Мигел Муньос («Реал», 1960), Тони Бартон («Астон Вилла», 1982), Жо Феган («Ливерпуль», 1984), Гус Хиддинк («ПСВ», 1988), Висенте дель Боске («Реал», 2000), Хосеп Гвардиола («Барселона», 2009) каби мутахассислар уддалай олганди.

Зидан, шунингдек, ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида Чемпионлар Лигасини ютган еттинчи шахсга айланди. 2002 йил “қироллик клуби”ни футболчи сифатида бош соврин сари бошлаган Зидан, орадан 14 йил ўтиб мураббий сифатида шунга муваффақ бўлди. Бундай бахт Зиданга қадар Мигель Муньос (“Реал” — 1956 ва 1957; “Реал” — 1960 ва 1966), Жованни Трапаттони (“Милан” — 1963 ва 1969; “Ювентус” — 1985), Йохан Круифф (“Аякс” — 1971, 1972 ва 1973; “Барселона” — 1992), Карло Анчелотти (“Милан” — 1989 ва 1990; “Милан” — 2003 ва 2007, “Реал” — 2014), Франк Райкард (“Милан” — 1989 ва 1990; “Барселона” — 2006) ҳамда Хосеп Гвардиола (“Барселона” — 1992; “Барселона” — 2009 ва 2011) кабиларга насиб қилганди.

Бэйл

«Реал» аъзоси Гарет Бэйл Чемпионлар Лигасида икки бор зафар қучган учинчи уэльсликка айланиб олди. Унга қадар Жозеф Жонс «Ливерпуль» билан 1977 ва 1978 йилги мавсумда, Райан Гиггз эса «Манчестер Юнайтед» билан 1999 ва 2008 йилда ғолибликни қўлга киритганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк