Футбол бўйича Европа чемпионатига тайёргарлик кўраётган Англия терма жамоаси Австралия термасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.
Англия термасининг истиқболли футболчилардан бири, якунига етган мавсумда «Манчестер Юнайтед»да ёрқин ўйин намойиш қилган 18 ёшли ҳужумчи Маркус Рэшфорд учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ ҳисобни очиб, дебют ўйинидаёқ гол уришга муваффақ бўлди.
55-дақиқада «МЮ»нинг бошқа бир ҳужумчиси – Уэйн Руни «уч шерлар»нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. 75-дақиқада Эрик Дайер ўз дарвозасини ишғол қилиб, якуний ҳисобнинг 2:1 бўлишига замин яратди. Шу тариқа, Рой Хожсон шогирдлари кичик ҳисобда зафар қучди.
Эслатиб ўтамиз, Франция мезбонлик қиладиган Евро–2016 турнири 10 июндан 10 июлгача бўлиб ўтади.
Ўртоқлик учрашуви
Англия – Австралия 2:1 (1:0)
Голлар: 1:0 – 3 Рэшфорд, 2:0 – 55 Руни, 2:1 – 75 Дайер (автогол).Огоҳлантириш: Муй (38).
Англия – Форстер (Хитон, 87), Стоунз, Клайн, Смоллинг (Дайер, 73), Бертран, Дринкуотер, Уилшер (Милнер, 46), Лаллана (Руни, 46), Хендерсон, Стерлинг (Таунсенд, 76), Рэшфорд (Баркли, 63).
Австралия – Райан, Рисдон (Дегенек, 74), Смит, Райт, Миллиган, Рогич (Юрич, 73), Луонго (Икономидис, 58), Единак, Муй (Ирвайн, 84), Макларен (Маккэй, 58), Круз (Гудвин, 84).
Изоҳ (0)