Эркин кураш бўйича Ёқутистонда бўлиб ўтган Россия чемпионатида доғистонлик спортчи Исмоил Мусукаев оммавий муштлашувни келтириб чиқарди. Бу ҳақда 27 май, жума куни «Интерфакс» маълум қилди.
Доғистонликнинг Ёқутистон вакили Виктор Лебедев билан кураши якунларига кўра ҳакамлар ғалабани ёқутистонлик спортчига тақдим этди.
Мусукаев ҳакамлар қарорини адолатсиз деб ҳисоблаб, рақибини итариб юборди. Шундан сўнг можарога доғистонлик курашчининг мураббийлар штаби ҳам қўшилди. Тезкорлик билан гиламда пайдо бўлган махсус топшириқли отряд ходимлари туфайли оммавий муштлашувнинг олди олинди.
Изоҳ (0)