Россияда мамлакатга Зика безгагини олиб келиш билан боғлиқ тўртинчи ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
«Бизда Россияга Зика безгагини олиб келиш билан боғлиқ тўртинчи ҳолат қайд этилди», — деди Роспотребнадзор ташкилоти раҳбари Анна Попова.
Унинг сўзларига қараганда, вирус Доминикан Республикасидан дам олишдан қайтган эркакда аниқланган. У қайтиб келганидан тўрт кун ўтгач, мутахассисларга мурожаат қилган.
Ўтган ҳафта Россияда Зика вирусини юқтириб олиш билан боғлиқ учинчи ҳолат ҳақида маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)