Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрининг чекка қисмида юз берган портлаш оқибатида ўн киши ҳалок бўлди, яна уч киши жароҳат олди. Бу ҳақда Tolo News телеканали ўзининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Портлаш Кобулдан бир неча километр ғарбда жойлашган Пагман шаҳрида содир бўлганлиги маълум қилинмоқда.
Ҳодиса тафсилотлари хабар қилинмади. Мамлакатдаги ҳеч бир террорчилик гуруҳи ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олмади.
Изоҳ (0)