Суриянинг Лазқия вилоятида жойлашган Тартус ва Жабла шаҳарларида кеча, 23 май куни содир бўлган терактлар қурбонлари сони 154 кишини ташкил этди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Илгарироқ қурбонлар сони 101 киши деб кўрсатилган эди. Сурия расмий матбуотида бу кўрсаткич 78 дан ошмагани айтилмоқда.
Ҳалок бўлганларнинг саккиз нафари болалардир. 200 киши турли даражадаги жароҳатлар олди.
Кеча умумий ҳисобда тўққизта портлаш содир этилди.
Reuters ахборотига кўра, портлашлар учун жавобгарликни ИШИД террорчилик ташкилоти ўз зиммасига олган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)