Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида спорт курашлари бўйича эшитиш қобилияти заиф бўлган спортчилар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси матбуот хизматига таяниб, «Оламспорт» хабар бермоқда.
2nd World Deaf Cadet and Junior Greco-Roman & Freestyle Wrestling Championships мусобақасида дунёнинг 24 давлатидан эркин ва юнон-рум курашчилари иштирок этди. Улар орасида ҳар икки йўналишда ўзбекистонлик ёш спортчилар ҳам қатнашди.
Юнон-рум кураши бўйича ўзбекистонлик Дониёр Якияев -46 килограмм вазн тоифасида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпионига айланди. Шунингдек, Дониёр Якияев эркин кураш баҳсларида ҳам иштирок этди ва кумуш медалга сазовор бўлди.
Маълумот учун, 16 ёшли ўзбекистонлик спортчи Тошкентдаги махсус профессионал коллежнинг иккинчи босқич ўқувчиси ҳисобланади.
Изоҳ (0)