«Барселона» футбол клуби ҳамда Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес «Севилья»га қарши (2:0) Испания Кубоги финалида олган жароҳати туфайли тахминан уч ҳафтага сафдан чиқди. Бу ҳақда Уругвай термаси шифокори Альберто Пан маълум қилди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
«Суарес терма жамоа ихтиёрига 1 июнь куни етиб келади. Тахминан 10 кунлардан кейин эса унинг майдонда ҳаракат қилишини кутяпмиз», – деди Альберто Пан.Маълумот учун, Америка Кубоги–2016 турнири 3–26 июнь кунлари АҚШда бўлиб ўтади. Уругвай термаси гуруҳ баҳсларида Мексика (5 июнь), Венесуэла (9 июнь) ва Ямайка (13 июнь) термаларига қарши баҳс олиб боради.Мавзуга доир
×
Изоҳ (0)