Ҳолливуд актёри Леонардо Ди Каприо ўз уйида бир ҳафта дам олишни 300 минг еврога сотди. Бу сумма эвазига лот харидори унинг Палм-Спрингсдаги кошонасида бир ҳафта яшаши мумкин бўлади, деб ёзмоқда «Газета.ru».
Ким ошди савдоси Франциядаги Ложувард Қирғоқда бўлиб ўтди. У АҚШ ОИТСни тадқиқ этиш жамғармаси (amFAR) томонидан ташкил этилди.
Ди Каприо савдо ғолиби яшаш пайтида ўз уйида бўлмаслигини маълум қилди. Бу давр ичида у ерда 12 меҳмон туради.
Иккинчи ҳафта 100 минг еврога сотилди.
Изоҳ (0)