Ўзбекистонлик Оқгул Омонмуродова Хитойнинг Чжэнчжоу шаҳрида старт олган, мукофот жамғармаси 50 минг долларни ташкил қилувчи ITF туркумидаги теннис турниридаги иштирокини муваффақиятли бошлади, деб хабар бермоқда «Оламспорт».
31 ёшли ўзбекистонлик теннисчи яккалик баҳсларининг илк даврасида мусобақа мезбони, турнирнинг иккинчи ракеткаси Фангжоу Лиуга қарши кортга чиқди. Бир соату 8 дақиқа давом этган баҳсда Омонмуродова рақибасини 6:2, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.
Иккинчи даврада ўзбекистонлик теннисчи таиландлик Нича Лертпитаксинчайга қарши баҳс олиб боради.
Шунингдек, словакиялик Микаэла Ҳонкова билан тандем ҳосил қилган Омонмуродова жуфтликлар баҳси биринчи даврасида хитойлик Юги Шенг ҳамда Гонконг вакиласи Линг Чжан дуэтини 6:4, 6:7, 10:5 ҳисобида мағлубиятга учратиб, иккинчи даврага йўл олди.
Изоҳ (0)