Ўзбекистонлик теннисчи Жўрабек Каримов Италиянинг Милан шаҳрида ўсмирлар ўртасида давом этаётган 57° Trofeo Bonfiglio теннис турнирининг учинчи даврасига йўл олди, деб хабар беради «Оламспорт».
Турнирда учинчи рақам остида таснифланган Жўрабек аввалига италиялик Лука Превостони 6:3, 1:6, 6:0 ҳисобида мағлуб этди. Кеча, 17 май куни ўтказилган иккинчи давра учрашувида эса америкалик Натан Понвиз 6:2, 6:3 ҳисобида таслим этилди.
Учинчи даврада 17 ёшли Ўзбекистон вакили франциялик Эван Фюрнесс ҳамда канадалик Бенжамин Сигуин ўртасидаги учрашув ғолиби билан куч синашади.
Мазкур мусобақада иштирок этган бошқа бир ўзбекистонлик теннисчи Ҳумоюн Султонов эса илк даврада турнирнинг иккинчи ракеткаси, грециялик Стефанос Циципасга 2:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Изоҳ (0)