Осиё футбол конфедерацияси 13–30 октябрь кунлари Баҳрайнда бўлиб ўтадиган 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг тақвимини тасдиқлади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати.
Баҳрайн мезбонлик қиладиган мазкур U-19 Осиё чемпионати баҳслари 13 октябрь куни «А» гуруҳидаги икки учрашув билан старт олади. Унда, мезбон – Баҳрайн ёшлар терма жамоаси Саудия Арабистони ёшларига қарши майдонга тушса, яна бир учрашувда Таиланд Жанубий Кореяга қарши ўйнайди.
Ушбу Осиё чемпионатида Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси қуръа натижасига кўра «D» гуруҳидан жой олган. Ўзбекистонлик футболчилар турнирдаги иштирокини 15 октябрь куни, гуруҳ босқичининг илк турида Тожикистон ёшлар терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди. Иккинчи турда Ўзбекистон ёшлари Австралияга қарши, гуруҳ босқичи сўнгги турида эса Хитойга қарши ўйнайди.
Маълумот ўрнида, мусобақа ўйинлари Khalifa Sport City Stadium ҳамда Bahrain National Stadium стадионларида бўлиб ўтади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси гуруҳ босқичи учрашувларини Khalifa Sport City Stadium’да ўтказади.
Қуйида Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси жой олган «D» гуруҳидаги ўйинлар тақвими келтирилган.
U-19 Осиё чемпионати
«D» гуруҳи1-тур, 15 октябрь
Ўзбекистон U-19 – Тожикистон U-19 (Тошкент вақти билан соат 18:30)
Хитой U-19 – Австралия U-19 (21:30)
2-тур, 18 октябрь
Тожикистон U-19 – Хитой U-19 (18:30)
Австралия – Ўзбекистон U-19 (21:30)
3-тур, 21 октябрь
Ўзбекистон U-19 – Хитой U-19 (21:30)
Австралия U-19 – Тожикистон U-19 (21:30)
Изоҳ (0)