18 май куни ЕИ Комиссиясининг энергетик иттифоқ бўйича вице-президенти Марош Шефчович Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф дастурида икки томонлама ва минтақалараро шакллардаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш учун Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасида, ташқи ишлар, ташқи иқтисодий алоқалар, инвеститисия ва савдо вазирликларида учрашув ва музокаралар ўтказиш кўзда тутилган.
Евроиттифоқ делегацияси Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Ўзбекистон нефть ва гази» халқаро конференцияси ишида ҳам иштирок этади.
Изоҳ (0)