Ироқ Халқаро валюта жамғармасидан 13 миллиард доллар миқдорида кредит олди. Бу ҳақда, Ироқ давлат телевидениесига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Кредит бўйича расмий Бағдодга йиллик 1,5 фоиз устама белгиланди. Ироқ марказий банки раиси Али ал-Аълақнинг сўзларига қараганда, жамғарма кредити давлат бюджетидаги камомадни қоплашга йўналтирилади.
Ироқда давлат бюджети камомади 25 триллион динорни ташкил этмоқда — бу мутлақ рекорд суммадир. Бунга хом ашё, биринчи навбатда, нефть бозоридаги беқарорлик сабаб бўлмоқда.
Изоҳ (0)