• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Фақат ‘Шогирдиман!’ деб гапиришни билишади, аммо...». Ҳожибой Тожибоевнинг қизи дадасининг номидан фойдаланиб юрганларга мурожаат қилди

    «Қўйсангчи!», «Бундай ўйлаб қарасам менга ‘невигодний’ экан», «Қарғадан маккадек-маккадек тер оқиб кетяпти!..». Бу унутилмас иқтибослар кулгунинг 99 турини, унинг қандай бўлишини ўргатиб кетган таниқли сўз устаси Ҳожибой Тожибоевга тегишли.

    Журналист Феруз Муҳаммад унинг қизи — Интизор Тожибоева билан суҳбатлашиб, Ҳожибой Тожибоевнинг сўнгги кунлари қандай кечгани, таниқли сўз устасининг ўлимидан сўнг унинг шогирдлари санъаткорнинг оиласига қандай муносабат кўрсатгани ва Интизорнинг ижоддаги ўз йўли ҳақидаги саволларга жавоб олди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Ўзингиз ҳақингизда сўзлаб берсангиз: айни дамда нималар билан бандсиз, ўқиш, иш, оилавий ҳаётингиз қандай кечмоқда?— Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтида драма ва кино актёрлиги факультетининг биринчи курсида ўқийман. Оиламиздан фақатгина мен санъат йўлини танладим.

    — Дадангизнинг сўнгги кунлари қандай кечган эди?— Ўша вақтда мазалари йўқ эди, дадам шифокорлар назоратида эди. Анча йиллар даволанганлар, ‘Ҳали тузалиб кетсам, концерт бераман’, деб юргандилар. Улар ҳақида одамлар тарқатган гап-сўзлардан, миш-мишлардан жаҳлим чиқади.

    — Қандай миш-мишларни назарда тутяпсиз?— Асоссиз миш-мишларни айтяпман. Дадамни автоҳалокатга учраб ҳалок бўлган дейишлари ёки кимдир ўлдирган деган ёлғон, бўлмаган гапларни эшитиш оғир ботади. Эътибор берган бўлсангиз, сўнгги концертларида аҳволлари жуда оғир эди. Дадам ҳаёт бўлганларида 60 йиллик юбелейларини нишонлаган бўлар эдик.

    — Дадангизни қайси шогирдлари унинг ўлимидан сўнг оилангизни қўллаб-қувватлаб турди?— Тўғриси, ҳеч ким ёрдам бермаган.

    — Аваз Охун: «Ҳожибой Тожибоев — устозим», деб кўп марта таъкидлаган. У ҳам йўқлаб турмаганми?— Йўқ, йўқлаб турмаган.

    — Наҳотки шогирдларнинг ҳеч бири ёрдам бермаган?— Фақат «Шогирдиман!», деб гапиришни билишади, аммо уйимизни қаердалигини ҳам билишмайди. Дадамнинг қўштирноқ ичидаги шогирдлари ёрдам бериш уёқда турсин, оиламиз ҳақида маълумотга ҳам эга эмас.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Аваз Охунни концертига борган эдингиз, адашмасам, онангиз ҳам борувдилар.— Шахсан мен бормаганман, синглим билан онам борганлар.

    — Дадангизнинг номидан фойдаланиб юрганларга нима деган бўлардингиз?— Ҳар ким ўз йўналишида ижод қилишини хоҳлардим. «Ҳожибой Тожибоевнинг шогирдиман» деб ном чиқарганларнинг концертига бораётганлар, шубҳасиз, дадамнинг мухлисларидир. Ҳожибой Тожибоевни такрорламасдан, ўз йўналишларини топиб, ижод қилишларини сўраган бўлардим.

    — Ҳар хил кулгу жамоалари отангизнинг ҳазилларидан фойдаланиб, чиқишлар қилади. Уларга муносабатингиз қандай?—Эътирозим йўқ, улар дадамнинг номини эслаб ўтишади. Ҳар ҳолда жамоаларнинг йўналиши бошқача.

    — Қийналганингизда дадангизнинг қайси сўзлари ёки ҳазиллари сизни олға қадам ташлашга чорлайди?— Дадам вафот этганларида жуда ёш эдим. Хафа бўлганимда: «Интизорим, мен борман-ку, ҳаммаси яхши бўлади», дердилар. «Мен борманку!» деган гаплари ҳозирга қадар мени олдинга юришга ундайди. Мен учун дадам ҳар доим ҳаётлар.

    — Қайси фильмларда суратга тушгансиз?— «Ота» фильмида қиз невара ролини ижро этганман. «Сотқин» фильмидаги ролим «Ота» фильмидагидек катта бўлмаса-да, эсда қоларли: отаси туфайли гаровга олинган содда, 16 ёшли беғубор қиз ролини ижро этганман. Бундан ташқари, «Гаров», «Бегона» фильмларида ҳам суратга тушганман.

    — Кинода яна қандай таклифлар бўляпти? Қайси режиссёрлар билан ишлаш сиз учун завқ бағишлайди?— Таклифлар бўляпти, аммо ҳозир ўқиш билан бандман. Рустам Саъдиевни жуда ҳурмат қиламан. Улар билан ишлаш мароқли. Бу режиссёр билан яна ишлашни хоҳлардим. «Ота» фильмининг режиссёри Маъруф Отажонов ва «Бегона» фильмининг режиссёри Олим Сулаймоновларни ҳам жуда ҳурмат қиламан. Кинода илк қадамларимни шу инсонлар туфайли қўйганман.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Санъатда қайси марраларни кўзлагансиз? Дадангиздек миллионлаб қалбларга кира оладиган шаҳдни ўзингизда сезасизми?— Худди дадамдек машҳур бўлиш, миллионлаб инсонлар қалбидан жой олиш мушкул вазифа. Лекин мен астойдил ҳаракат қиламан. Қолганини вақт кўрсатади.

    17.05.2016, 16:53   Изоҳ (0)   123686
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Австралия Осиё Eurovision’ини ташкил этиш бўйича музокараларни бошлади

    17.05.2016, 16:05

    Хонанда Сардор Раҳимхон тадбирларда қора кўзойнак тақиб қўшиқ куйлаётганига изоҳ берди

    17.05.2016, 11:07

    Эрдўғон «Евровидение» танловида ғолиб бўлган украиналик қўшиқчини шахсан табриклади

    17.05.2016, 08:54

    Чикаго полицияси ирландиялик қўшиқчи Шинейд O’Коннор йўқолиб қолганини эълон қилди

    17.05.2016, 08:43

    Хонанда Шоҳруххоннинг тўйи санаси маълум бўлди

    16.05.2016, 12:03

    Ҳиндистонлик актёр Барун Собти Тошкентдаги «Тўйлар муборак» фестивалига ташриф буюради

    16.05.2016, 08:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Озарбайжон МДҲ йиғилишида иштирок этишдан бош тортди

    Дунё | 13 август, 10:59

    Солиқ қўмитаси тадбиркорлардан “техник хатолик” сабаб катта миқдорда пул ечиб олган. Қўмита “вазият назоратга олинганини” маълум қилди

    Ўзбекистон | 13 август, 10:58

    Доктор Ҳаус қаерда яшашини билармидингиз: машҳур сериаллардаги кўпчилик эътибор бермаган деталлар 

    Кино | 13 август, 10:31

    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

    Реклама | 13 август, 10:30

    UFC президенти Дана Уайт Оқ уйда UFC турнири ўтказилишини расман тасдиқлади

    Спорт | 13 август, 10:23

    “Ҳиндистон бизнинг бир томчи сувимизни ҳам тортиб ололмайди” — Покистон Бош вазири

    Дунё | 13 август, 10:05

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    Ўзбекистон | 13 август, 09:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.