Американинг Чикаго шаҳри полицияси 49 ёшли ирландиялик хонанда ва мусиқачи Шинейд O’Коннорни қидирмоқда, деб ёзади «РБК».
Ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотларига кўра, қўшиқчи 15 май, якшанба куни эрталаб велосипедда сайр қилиш учун чиқиб кетган ва қайтиб келмаган. Тафсилотлар ҳозирча номаълум, дейишди полициядагилар.
O’Коннорга вакиллик қилувчи Paradigm Talent Agency вазиятга изоҳ беришдан бош тортди.
O’Коннор 1990 йилда Принс ёзиб берган Nothing Compares 2 U қўшиғи билан танилган эди. У 10 та яккахон альбомини чиқарган.
Изоҳ (0)