Европа радио ва телеузатиш иттифоқи (EBU) 2016 йилги «Евровидение» мусиқий танлови якунларини шубҳа остига олган петицияни синчиклаб ўрганиб чиқади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Биз петиция ҳақида биламиз, масала бугун муҳокама қилинади, EBU’нинг жавоби кейинроқ муҳокама қилинади», — деди ташкилотнинг матбуот котиби Пол Жордан.
Шу билан бирга, Жордан натижа ўзгаришига шубҳа билан қарашини тан олди.
Эслатиб ўтамиз, «Евровидение–2016» финалида украиналик хонанда Жамала қрим татарлари депортациясига бағишланган «1944» қўшиғи билан ғалаба қозонди. Иккинчи ўринни австралиялик Дами Им, учинчи ўринни эса Россия вакили Сергей Лазарев эгаллади.
Аммо кўплаб мухлислар танлов натижаларини шубҳа остига олмоқда. Бу масалага бағишланган петицияни шу пайтга қадар 160 минг киши имзолади.
Изоҳ (0)