17 май куни Ироқ пойтахти Бағдодда иккита бомбанинг портлатилиши оқибатида қурбон бўлганлар сони 69 кишига етди. Бу ҳақда, Associated Press’га асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Илгарироқ қурбонлар сони 58 кишини ташкил этгани хабар қилинган эди.
Биринчи портловчи ускуна худкуш тарафидан Бағдод шимолидаги бозорда ҳаракатга келтирилди. У ерда 34 киши ҳалок бўлди, 75 киши яраланди.
Автомобилга ўрнатилган иккинчи бомба шаҳар жанубида портлатилди. Бунинг оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлиб, 18 киши яралангани билдирилган эди. Айни пайтда қурбонлар сони ошгани айтилмоқда.
Терактлар учун жавобгарликни ҳеч қайси радикал ташкилот зиммасига олмади.
Изоҳ (0)