Яман махсус мўлжал қўшинларининг ал-Муқалла шаҳридаги базаси яқинида худкуш террорчи ўзини ҳавога учирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Теракт оқибатида ҳарбийларнинг бир қанчаси ҳалок бўлгани билдирилмоқда.
Ал-Муқалла шаҳрида охирги бир неча кун ичида ҳукумат қўшинларига учинчи марта ҳужум уюштирилиши. 12- ва 15 май кунлари содир этилган ҳужумлар оқибатида ўнлаб ҳарбий ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)