Чемпионат якунига кўра, дастлабки уч ўринни қўлга киритган «Ювентус», «Наполи» ва «Рома» клублари келаси мавсумни Европа Чемпионлар Лигасида ўтказади.
4-5-поғоналардан жой олган «Интер» ҳамда «Фиорентина» Европа Лигаси турнирида Италия шарафини ҳимоя қилади.
38-турнинг 15 май санасидан жой олган ўйинларида «Палермо» ва «Карпи» клублари лигада жон сақлаб қолиш учун кураш олиб борди. Ҳар икки клуб ҳам ўз ҳисобига 3 очко ёзиб қўйишнинг уддасидан чиқди. Якунда «Палермо» А сериядаги ўрнини сақлаб қолди.
Лига дебютантлари бўлган «Карпи» ва «Фрозиноне», шунингдек, «Верона» клублари келаси мавсумни Б серияда ўтказадиган бўлди.