Венесуэла раҳбари Николас Мадуро ҳукумат иш ташлаш доирасида ишлаб чиқаришни тўхтатган заводларни эгаллаб олиши ва уларнинг эгалари қамоққа жойлаштирилиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар беради.
У мамлакат чуқур иқтисодий инқирозга қарши туриши учун ишлаб чиқариш воситаларини қайта тиклаши лозимлигини таъкидлади.
13 май, жума куни у умуммиллий фавқулодда ҳолат эълон қилган эди.
Намойишчилар президент истеъфосини талаб қилиб, Каракасда норозилик намойишларини ўтказмоқда.
Президент томонидан ёпилган заводларни эгаллаш таҳдиди Венесуэлада озиқ-овқат ва ичимликлар ишлаб чиқарувчи энг йирик компания пиво ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўйгандан сўнг маълум қилинди.